Ширин шаҳрининг ижтимоий–иқтисодий ривожлантириш борасида 2019 йил январь–декабрь ойлари якуни бўйича асосий иқтисодий кўрсаткичларда ўсиш суръатларига эришилди.

Жумладан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 87,5 млрд. сўм ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 108,9 % ни, қурилиш ишлари ҳажми 70,3 млрд. сўм, ўсиш суръати 115,8 % ни, асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 832,6 млрд. сўм, ўсиш суръати 9,9 баробарни, қишлоқ ҳўжалиги ялпи маҳсулоти ҳажми 28,3 млрд. сўм, ўсиш суръати 95,2 % ни, чакана товар айланмаси ҳажми 41,6 млрд. сўм, ўсиш суръати 107,1 % ни, ҳизматлар жами ҳажми 33,5 млрд. сўм, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 110,0 % ни ташкил қилди.

Шу билан бирга, шаҳарнинг ташқи савдо айланмаси 69,7 млн. АҚШ долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 8.7 баробар кўпдир. Шунингдек, экспорт ҳажми 1,3 млн. АҚШ доллар, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 3,8 баробар, импорт ҳажми 68,4 млн. АҚШ долларга тенг бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 8,9 баробар кўп ташкил қилди.

Шаҳар КТЯДР (корхона ва ташкилотлар ягона давлат регистри)да
2020 йилнинг 1январ санасига рўйхатдан ўтган жами ҳўжалик юритувчи субъектлар сони 327 тани, шундан фаолият кўрсатаётганлари сони 303 тани, кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари сони (деҳқон-фермер ҳўжаликлари)дан ташқари 260 тани, шундан фаолият кўрсатаётганлари сони 238 тани ташкил қилди. 2019 йил давомида янги ташкил этилган корхоналар сони 79 тага етди (шундан кичик бизнес субъектлари 74 та).

 

Н.Норкузиева,

Ширин шаҳар статистика

бўлими бош мутаҳассиси