Савол: Бугунги кунда никоҳ шартномасида мумкин ва мумкин бўлмаган ҳолатлар ҳақида маълумот берсангиз.

М.Холиқова ,                                                    Чиноз тумани

Жавоб : Никоҳ шартномасида мумкин бўлган ҳолатлар , булар:

Барча мулк, шу жумладан, оила кейинчалик олишни режалаштирган мулкка нисбатан биргаликда, алоҳида ёки умумий эгалик қилиш режимини ўрнатиш

Мулк муносабатларига оид ҳар қандай шартларни, шу жумладан, ажрашган тақдирда кимга нима тегишини аниқ белгилаш.

Мисол учун, ажрашган тақдирда, собиқ эр-хотин навбат билан дала ҳовлидан фойдаланишини белгилаш мумкин. Ёки бўлмасам, барча уй жиҳозларнини хотини, гаражни эса эри олади.

Никоҳ шартномасида мумкин эмас ҳолатлар:

Эр-хотинлардан бирининг муомала  ва ҳуқуқий  лаёқатини, шунингдек, парваришга муҳтож бўлган ногирон турмуш ўртоғининг ҳуқуқларини чеклаш.

Шахсий муносабатларни, ота-она ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тартибга солиш, шартномага оила қонунчилигига зид бўлган шартларни киритиш.

Яъни, хиёнат ёки ҳақорат учун жавобгарликни белгилаш, боланинг жинсига қараб таъминот миқдорини белгилаш, болалар билан учрашувлар жадвалини киритиш каби шартларни никоҳ шартномасига киритиш мумкин эмас.

Никоҳ шартномасида мумкин эмас бўлган ҳолатлар:

Саволга :   Тошкент вилояти, Чиноз туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Гулирух Хатамова жавоб берди.