Мамлакатда давлат хизматлари кўрсатиш тизими изчиллик билан такомиллаштирилмоқда ва модернизация қилинмоқда, бу аҳолининг ҳаёт сифати, инвестиция иқлими, ишчанлик муҳитини яхшилаш ва бизнесни ривожлантириш имконини беради. Бу борадаги ишларнинг натижасини давлат хизматлари марказларида давлат хизматлари сонини ошганлиги билан изоҳлаш мумкин.

Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги 241-сон “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни ташкил этиш учун юридик шахсларга лицензия бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

Ўз навбатида ушбу фаолият бўйича барча ҳатти-ҳаракатлар Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилмоқда.

Нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

— таълим-тарбия жараёнини давлат таълим стандартларига, ўқув режаларига ва таълим дастурларига мувофиқ ташкил этиш;

— лицензия даъвогарида лицензияланаётган фаолиятни бажариш учун мўлжалланган, унга мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан тегишли бўлган, белгиланган талабларга мувофиқ биноларнинг мавжуд бўлиши;

— аудиторияларни, ўқув хоналарини замонавий ахборот-коммуникация асбоб-ускуналари, ўқитишнинг техник воситалари ва анжомлар билан жиҳозлаш.

Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси

бош маслаҳатчиси С. Тўрабеков