Инсон ҳаётида бирор бир вазифани амалга оширишда ўз кучига ишонмаса шерик топади. Оқибатда бошлаган иши якунида яхши натижага эришади, даромадга эга бўлади. Лекин ўзининг ғараз ниятини амалга оширишда шерик топса-чи? Унга бериладиган жазо ҳам иккисининг гарданига тушади, яъни . даромад иккига бўлинса ҳам жазо иккига бўлинмайди. Сардобалик жиноий шерикларда ҳам шундай ҳол юз берди.

Сардоба тумани ҳудудида ҳаракатланаётган Абдураҳмон (исми шартли равишда ўзгартирилган) автомашинада йўловчи сифатида кетаётиб, ўзи билан қора рангли полиэтилен пакетда кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тезкор тадбир давомида мазкур гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил тариқасида олинган. Унга шериклик қилган Суннат (исми шартли равишда ўзгартирилган) илгари ҳам . жиноят содир этганлиги учун судланиб, ҳозирда озодликни чеклаш жазосини ўтаётган эди. Лекин у қилмишидан пушаймон бўлиш ўрнига яна оғуфурушлик касбини давом эттирди.   Сардоба тумани ҳудудида ҳаракатланаётган автомашинада йўловчи сифатида кетаётиб, унинг ўзи билан қизил рангли полиэтилен пакетда кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тезкор тадбир давомида мазкур гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил тариқасида олинган.

Судга оид кимёвий экспертизасининг хулосасига кура, уларга тегишли бўлган қора ва қизил рангли полиэтилен пакетда оғирлиги 241 грамм бўлган қуруқ холатдаги гиёҳвандлик воситаси  эканлиги аниқланди.

Судланувчилар суд мажлисида айбига тўла иқрорлик билдириб, аввал бирга деҳқончилик қилиб  пул топишганини таъкидлашди. Судланувчи Абдураҳмон   анча вақтдан бери ошқозонида оғриқ бўлгани сабабли гиёҳвандлик воситасини бошқа гиёҳларга қўшиб қайнатиб ичса, оғриқ қолишини одамлардан эшитгани сабабли “наша” гиёҳвандлик моддасини суриштириб, Оқолтин тумани ҳудудидаги дала майдонларида ёввойи ҳолда ўсишини билгани, нотаниш  одам ёввойи “Наша”нинг ўсиб турган жойини кўрсатгани, у ерга бориб кўриб ишонч ҳосил қилгани, тушликдан сўнг гиёҳвандлик моддасини олиб келиш ниятида шеригини  чақириб, ўзи кўриб кетган жойидан ёввойи “наша”дан юлиб олиб пакетга солиб автомашинада уйига қайтаётганида тезкор тадбир вакиллари томонидан қўлга олинганини тасдиқлади.  Мазкур иш жиноят ишлари бўйича Сардоба туман суди томонидан кўриб чиқилди ва ҳукм ўқилди. Яъни Абдураҳмонга Ўзбекистон Республикаси жиноят Кодексининг  276-моддаси 2-қисми “а” банди билан уч йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Унинг шериги  Суннат эса  Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а,б” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, уч йилу икки  ойга озодликдан маҳрум қилинди.

Зафаржон Расулов,

Жиноят ишлари бўйича Сардоба туман судининг раиси