O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши томониданХовос транспорт касб-хунар коллежида “Сенатор ва ёшлар” мавзусида ташкил этилган учрашувда туман ҳокимлиги, “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси туман филиали, коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда партия фаоллари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, “BEK CLUSTER” МЧЖ Қўшма корхонаси бош директори Улуғбек Сотиболдиев сўзга чиқиб мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамияти, қабул қилинаётган ҳужжатлар мазмун-моҳияти, қишлоқ хўжалигида кластернинг афзалликлари, тадбиркорлик учун яратилаётган кенг шароит ва имкониятлар ҳақида ҳаётий мисоллар асосида фикр юритди.

Шунингдек, O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Фахриддин Абдусатторов ўқувчи-ёшларнинг орасидан тадбиркорликка қизиқиши бўлган, ўз бизнес режа ва лойиҳаларига эга бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларга яқиндан ёрдам беришкаби масалаларга тўхталиб ўтди.

ТадбирдаУ.Сотиболдиев коллеж ўқувчиларининг кундалик фаолиятлари билан қизиқиб, уларнинг фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди ҳамдаёшларга ўз таклиф ва тавсияларини бериб ўтди.

Учрашув қизиқарли савол-жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди.

 

 

Ҳусан Жабборов,

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлашбўлими мудири