Турар жойларни нотурар жой тоифасига ўтказишда дастлаб таянч ва тўсиқ конс­трукцияларига боғлиқ жойлар реконструкция қилинади. Объектни қайта ўзгартириш ёки реконструкциялашда, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини, фасадни таъмирлашда, юкламалар ҳажмларига таъсир қилмайдиган ҳолда турар жойни нотурар жойга ўтказишнинг ўз талаб ва шартлари мавжуд.

Бунда ариза берувчи қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига тўлиқ риоя қилиши лозим. Келишилган қурилиш лойиҳаси ёки фасад эскизида кўрсатилган объектни қайта ўзгартириш, реконструкциялаш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини таъмирлаш, турар жойни нотурар жойга ўтказиш аниқ белгиланган бўлмоғи керак.

Шунингдек, турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказаётганда рухсат беришнинг ҳам ўзига хос тартиби бор. Аввало, турар жой албатта уй-жойнинг пастки қаватида жойлашган ҳамда алоҳида кириш йўлаги қилиш имконияти бўлиши даркор.

Масалан, савдо майдони 1000 квадрат метрдан ортиқ бўлган дўконлар, ихтисослаштирилган балиқ ва сабзавот дўконлари, ёнғин хавфига эга моддалар ҳамда материаллар, яъни кимёвий бўёқчилик товарлари, маиший кимё, синтетик гилам маҳсулотлари, қурилиш материаллари, автомобилларнинг эҳтиёт қисмлари сотиладиган дўконлар, шунингдек, ишлатилган кийимларни сотадиган воситачилик дўконлари кўп квартирали уй-жойларга тақаб жойлаштирилишига йўл қўйилмайди.

 

Абдуғани Холбоев,

Сардоба туман ДХМ алоқа оператори