Оташин шоир, таржимон ва драматург Усмон Носир таваллудининг 110 йиллиги муносабати билан Сирдарё туманидаги 35-мактабда маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Шоир таваллудининг 110 йиллигини кенг нишонлаш доирасида ўтказилган мазкур тадбирда Усмон Носир ҳаёти ва фаолияти, хусусан, унинг қатағон даврида кечган йиллари ҳақида сўз юритилди.Унинг илк шеъри 15 ёшида, илк достони 19 ёшида, дастлабки шеърий тўплами эса 20 ёшида нашр қилинди. Йигирма тўрт ёшигача Усмон Носир “Нахшон”, “Трактробод”, “Юрак”, “Меҳрим ” каби шеърий тўпламларини чиқариб улгурганди. У ўз шеърларида гўзалликни тараннум этиш билан бирга эркни, мустақилликни, озодликни куйлади. Мустақиллик, адолат офтобининг нурларидан баҳраманд бўлишни орзиқиб кутди.
Усмон Носир 1913 йилда Наманганда туғилган.  Шунингдек,  У «Қуёш билан суҳбат», «Сафарбар сатрлар», номли бир қатор асарлар муаллифи ҳамдир. 1937 йилнинг 13 июлида Усмон Носир «халқ душмани» тамғаси билан сургун қилинган. Шоир умрии Златоусцк қамоғи, Владивосток, Магадан, Мариинск, Сибирь лагерларида азоб-уқубатда ўтказган.
1944 йилнинг охирларига келиб Усмон Носир оқланган. Аммо шоир бу вақтга келиб оламдан кўз юмган эди. Усмон Носир айни ижодий куч-қувватга тўлган 25 ёшида қамалиб, қатағон қилинган. 1944 йилнинг 9 март куни 32 ёшида вафот этган, 15 март куни Суслов қишлоғидаги қабристонга дафн этилган.
Ўзининг бетакрор истеъдоди, юксак матонати ва халқпарварлиги билан ўзбек адабиётида ўчмас из қолдирган, мустабид тузум даврида қатағон қурбони бўлган оташин шоир, таржимон ва драматург Усмон Носир халқимизнинг машҳур фарзандларидан биридир. Унинг эзгу инсоний фазилатлар, Ватанга муҳаббат ва садоқат, келажакка юксак ишонч туйғуси билан йўғрилган етук бадиий асарларининг халқимиз маънавиятини юксалтириш, ёш авлод тарбиясидаги аҳамияти ниҳоятда каттадир.

Шеърият, адабиёт бор экан, унинг оташин мисралари яшашда давом этади. Оловқалб, жўшқин шоир Усмон Носирни
адабиётимиз, Ватанимиз ва халқимиз ҳеч қачон унутмайди.
Тадбир асносида Усмон Носир ҳаёти ва ижодига бағишланган “Унутмас мени боғим” мавзусида юқори синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган иншолар танлови ғолиблари эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Сирдарё туманидаги 35-умумтаълим мактаби тарғиботчиси

ДИЛОРОМ ЭСАНОВА, [21/04/2022 00:00]
на 5 пол