Қундуз Элмуратова  2005 йилдан буён  ўзи  таълим-тарбия олган Сирдарё туманидаги  30-мактабда  инглиз тили фани ўқитувчиси бўлиб ишлаб келмоқда. Қундузнинг ташаббуси билан бугунги кунда мактабда    » WE LEARN ENGLISH»  yani «BIZ INGLIZ TILINI O’RGANAMIZ», YOSH TARJIMON» тўгараги фаолият кўрсатиб келмоқда.

Ўқувчиларнинг чет тилини ўрганишга бўлган қизиқишлари жуда катта. Тўгаракда ўқувчилар инглиз тилида равон гаплашишни ўрганишмоқда.

» WE LEARN ENGLISH»  яъни  «BIZ INGLIZ TILINI O’RGANAMIZ», YOSH TARJIMON» тўгараги аъзолари  билан  ҳамкорликда “Учинчи Ренессанс пойдевори” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.   Дурдона Ҳасанова, Зарина Ражаббоева,  Эъзоза Балхиева, Шоҳжаҳон Жабборов,   Шуҳратжон Ҳамраев, Комил Бозорбеков ва  Гулсанам  Ураловлар тўгаракнинг энг фаол ва билимдон ёшлари ҳисобланишади. Улар туман, вилоят миқёсида ўтказиб келинаётган фан олимпидаларида қатнашиб фахрли ўринларни эгаллаб келишмоқда.

Тўгаракнинг фаол аъзоларидан бири Дурдона Ҳасанова ижодкор, унинг шеър ва ҳикоялари матбуот нашрларида чоп этилмоқда. Инглиз тилини мукаммал ўрганишга астойдил бел боғлаган Дурдона айни пайтда ўзи ёзган шеърларни устози Қундуз Элмуратова ёрдамида инглиз тилига таржима қилишмоқда. Бўлиб ўтган мулоқотда Дурдона инглиз тилига таржима қилган шеърларини ўқиб берди.

Бугунги кунда Қундуз Элмуратованинг издошлари талайгина . Унинг ўқувчиларидан бири  Чарос Узақова  Жиззах Давлат педагогика университетининг чет тиллар факультетида таҳсил олмоқда. Шунингдек, шогирдларидан Паризода  Абдураимова Жаҳон тиллари университети талабаси,  Чаросхон Саримсоқова Oksford Brukers Universiteti  талабаси,  Нигора Жумаева ва  Улбўлсин Бурхоновалар  Гулистон Давлат университетида таҳсил олишмоқда. Бу ўқувчилар ўзларига пухта билим берган ўқитувчиларидан миннатдор.

Президентимиз мамлакатимизда учинчи Ренессанс пойдеворини қўйишда чет тилларини ўрганиш масаласи ҳам ғоят муҳим аҳамиятга эга эканини, қанча қийин бўлмасин, жойларда бунинг учун шароит яратиш зарурлигини таъкидлаган эди.

Тумандаги 30-умумтаълим мактабида бунга алоҳида эътибор қаратилмоқда.