Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг маънавияти ва маданиятини юксалтириш, ижтимоий фаолликларини ошириш долзарб аҳамият касб этади. Бу йўналишда “Тошкент шаҳар тажрибаси”ни яратиш мақсадида Тошкент шаҳрида (30 нафар) ва 12 та туманда (ҳар бир туманда 20 нафардан) тарғибот гуруҳлари шакллантирилди.

Бу гуруҳлар 1 ноябрдан бошлаб белгиланган график асосида ўзларига бириктирилган маҳаллаларда тарғибот тадбирларини ўтказишлари режалаштирилган.

Халқаро Ислом академиясида 270 нафар аъзодан иборат Тошкент шаҳар ва туманлар тарғибот гуруҳининг 4 кунлик ўқув-семинари ўз ишини бошлади.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова, Бош прокурорнинг ўринбосари Светлана Ортиқова ва бошқалар ўқув-семинарнинг мақсади, бажариладиган ишлар ва кутилаётган натижалар бўйича ўз фикрларини билдирди.

Ўқув-семинари фойдали фикрлар ва таклифларга бой тарзда ўтмоқда.

Маълумки, Тошкент шаҳрида 579 та маҳалла бор. Пойтахт маҳаллаларида ўтадиган тарғибот тадбирларида семинар тингловчилари хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, яратилаётган имтиёзлар ҳақида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартиб бўйича опа-сингилларимизнинг билим ва малакаларини оширишга ўз улушини қўшади.

Н.Усмонова,  ЎзА