Вилоят адлия бошқармаси фаоллар залида «Фуқаролар йиғини раиси(оқсоқоли) сайлови тўғрисида»ги қонун -жамият равнақининг муҳим омили» мавзусида ОАВ лар билан матбуот анжумани ўтказилди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Абдуғаниев, сенатор И.Қоратоев, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев, вилоят адлия бошқармасининг масъул ходими Ш.Расуловлар иштирок этдилар ва сайлов қонунчилиги тўғрисида сўзга чиқдилар.
— Бу йил сайловлар йили, — деди ўз сўзида вилоят ҳокимининг ўринбосари Отабек Абдуғаниев. — Май ойида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловлари бўлиб ўтади. Ушбу сайловларда очиқ-ошкоралик принципларига амал қилинишини кузатиш, ҳаққоний ўтиш жараёнларини ёритишда биз маҳаллий ҳамда республика оммавий ахборот воситаларига таянамиз. Нафақат сайлов жараёнларини, балки жойларда сайловларга тайёргарлик жараёнларини, номзодлар очиқ-ошкора танланишини, халқ билан ҳокимият ўртасидаги кўприк каби бу тузилмага муносиб номзодлар сайланиши устидан жамоатчилик назорати ўрнатилса, мамлакатимизда ҳақиқий демократик жамият шаклланишини таъминланган бўлар эди.
Тадбирда вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Шердор Расулов «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида»ги қонун -жамият равнақининг муҳим омили» мавзусида маъруза қилди, ушбу қонуннинг мазмун-моҳияти слайдлар орқали тушунтириб берилди.
ОАВ вакиллари билан фикр алмашиш жараёни қизғин кечди.