Гулистон шаҳрида жойлашган Мономарказда Сирдарё вилоят хотин-қизлар тадбиркорлик маркази томонидан хотин-қизларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва касбга йўналтириш бўйича ўқув курслари давом этмоқда. Айниқса, компьютер саводхонлиги, қўлда тўқиш, тикувчилик, иссиқхона ишини ташкил этиш, асаларичилик гуруҳлари тингловчилар билан гавжум.

Бошланғич компьютер саводхонлиги 2 ойлик ўқув курсида тренер Турдиали Юсуповнинг олиб бораётган дарсларида вилоятимизнинг турли ҳудудларидан тингловчилар борлиги ёшлар орасида  замонавий касбларга қизиқиш катта эканлигидан далолат беради.

-Вилоят хотин-қизлар тадбиркорлик Маркази томонидан шу кунга қадар 3000 га яқин хотин-қизларда тадбиркорлик кўникмаларини ошириш мақсадида пазандачилик, тикувчилик, тўқувчилик, иссиқхонада сабзавот ва полиз экинларини етиштириш, асаларичилик йўналишларида касб-ҳунарга ўқитилди, — дейди тадбиркорлик маркази раҳбари Гулнора Ўлмасова.

 

Вилоят Оила ва хотин-қизлар                                                                      бошқармаси  Матбуот хизмати