Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова Сирдарё тумани «Илғор» маҳалласида бўлиб,  кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди.

Яхшигул момо Шакарова, Шаҳрибону момо Қўшоқова хонадонларидаги суҳбатлар кўтаринки кайфиятда ўтди.

Шунингдек, Бош вазир ўринбосари маҳалладаги 23-умумтаълим мактабида ҳам бўлиб, кутубхона фаолияти билан танишди ва оилаларда китобхонлик маданиятини ошириш бўйича ўз тавсияларини берди.

Шунингдек, Зулайҳо Маҳкамова  маҳалланинг «Оқила аёллар» ҳаракати аъзолари билан учрашиб, дилдан суҳбатлашди.