Мамлакатимизда хотин-қизларга эътибор кундан кунга кучаймоқда. Улар жамиятнинг фаол аъзолари сифатида барча соҳаларга кириб бормоқдалар. Яқинда пойтахтда 8 март-Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган тантанали тадбирдаги маърузасида Президентимиз Ш.Мирзиёев давлат равнақида хотин-қизларнинг алоҳида ўрни ва роли борлигини таъкидлаб ўтди.
Фаол хотин-қизлар сони кундан кунга ошиб бормоқда. Уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш жуда яхши самара беради. Чунки, улар ҳудудларидаги ҳар бир оилага бемалол кириб борадилар, уларнинг шароитини билишади, хонадон бекалари билан бевосита суҳбатлашиш имкониятлари мавжуд. Шу боис фаол аёлларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантириш, уларни қонунчиликдаги янгиликлардан хабардор бўлишларини таъминлаш мақсадида адлия бўлимлари туман-шаҳар хотин-қизлар қўмиталари билан ҳамкорликда иш олиб бормоқдалар.
Хусусан, Гулистон тумани адлия булими туман хотин кизлар кумитаси билан ҳамкорликда маҳаллалар хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари учун ҳуқуқий ахборот соати ташкил қилдилар. Тадбирда туман адлия бўлими бошлиғи Олимжон Бозоров Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ -4235 сонли «Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватлашга оид чора- тадбирлар тўғрисида»ги Қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтириб берди.
— Хотин-қизларимизнинг ҳуқуқий саводхонлиги ошса, нафақат оилада маиший зўравонликларга чек қўйилади, балки жамият да ўз ўрнини топади ва юрт тараққиёти учун ўз ҳиссасини қўшади , — дейди туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Муҳаббат Мустафоқулова.