“Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танловининг Сирдарё тумани босқичи ғолиблари аниқланди

 

15 май — Халқаро оила куни мунособати билан «Фаровон оила сари» ғояси остида «Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Кўрик-танловда 6 та оила 3 та шарт асосида беллашдилар.

Танлов якунларига кўра, “Пахтакор” маҳалласида яшовчи Шоюнусовлар оиласи ғолиб деб топилиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Шунингдек, тадбирда иштирок этган  Раҳимовлар “Энг тадбиркор оила”, Абидовлар “Энг зиёли оила”, Мирзақуловлар “Энг ижодкор оила”, Козибаевлар “Энг маърифатли оила”, Никурадзелар “Энг ташаббускор оила” номинациялари ғолиблари бўлиб, туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Тадбирда турли миллат маданий марказлари вакиллари томонидан бадиий чиқишлар намойиш этилди.

 

Вилоят Оила ва хотин-                                                                      қизлар   бошқармаси Матбуот                                                                        хизмати