O’zLiDeP Боёвут туман Кенгаши томонидан Боёвут тумани 2-Боёвут агросаноат касб-ҳунар коллежи биносида “Ёшлар ва парламент” мавзусида ёшлар билан давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Боёвут туман Кенгаши, Халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари, “Ёшлар қаноти” фаоллари, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда мамлакатимизда парламент тарихи ва ривожланиш тараққиёти, ёшларни ҳуқуқий билимларини янада ошириш ва уларнинг интеллектуал салоҳиятининг ўсишга шарт-шароитлар яратиш, ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб этиш, ишлаб чиқилаётган ва қабул қилинаётган қонунлар мазмун моҳиятини уларга етказиш каби масалалар муҳокамалар марказида бўлди.

O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Ҳ.Жабборов, туман кенгаши депутати М.Дадаева ва бошқалар Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ёшларга оид ишлаб чиқилаётган қонунлар лойиҳаларига ёшлар таклифларини олиш тизимини шакллантириш ва қабул қилинган қонунларни чуқур ўрганиш ҳамда тарғиб қилиш, қонунларнинг ҳаётга татбиқ этилишида ёшларнинг ролини кучайтириш тўғрисида керакли маълумотлар бериб ўтдилар.

Шунингдек, тадбирда вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан мавзуга оид тайёрланган слайд намойиш этилди.

Тадбирда давомида ташкилотчилар томонидан коллеж ўқувчиларининг ҳуқуқий билимларини янада ошириш ва баҳо бериш мақсадида мавзуга оид қизиқарли саволлар берилди. Саволларга ўзларининг аниқ жавобларини берган илғор ва фаол ўқувчиларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

Ҳусан Жабборов,

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишдаш бўлими мудири