Шу йил 7 мартда қабул қилинган ПҚ-4235 –сон  “Хотин-қизларнинг  меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори ижроси ўлароқ , Сирдарё вилоят хотин-қизлар  тизимида  хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятларини қўллаб-қувватлашга катта эътибор берилмоқда.

Жорий йилнинг 30 март куни Гулистон тумани хотин-қизлар қўмитаси томонидан   40 нафар аёл Ховос туманида  Ўзпахтасаноат  акциядорлик жамияти томонидан ишга туширилган  120 ўринга мўлжалланган тикув цехига экскурсия уюштирилди.

  • Ушбу экскурсиядан мақсад – хотин-қизларимизни ушбу цех фаолияти билан таништирибгина қолмай, балки, туманимизда ҳам тикувчилик цехлари очиш, кичик тадбиркорлик корхоналарида ўзларининг ва ҳамқишлоқларининг бандлигини таъминлашга, жамиятимиз тараққиётига, оила фаровонлигига ўзларининг ҳиссаларини қўшишга ундайшдан иборатдир, -дейди Гулистон тумани хотин-қизлар қўмитаси раиси Муҳаббат Мустафоқулова.