26 январь – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати ходимлари куни байрами

Сирдарёда божхона ходимлари байрам арафасида хизмат вақтида ҳалок бўлган сафдошларининг оила аъзоларидан хабар олдилар.

26 январь ¬– Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати ходимлари куни байрами арафасида  вилоят божхона бошқармаси томонидан 2022 йил 24–25 январь кунлари “Қаҳрамонлар номи барҳаёт” мавзусида  хотирлаш тадбирлари ўтказилди.

Бошқарма раҳбарияти ва бир гуруҳ ходимлар  вилоят божхона бошқармасида садоқат билан хизмат қилган ва ўз хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган икки нафар марҳум божхоначилар божхона хизмати лейтенанти Аъзамов Акмал Афзалович ҳамда божхона хизмати катта лейтенанти Келдиёров Ислом Расуловичларнинг хонадонларига борилиб, уларнинг оила аъзолари холидан хабар олинди.

Тадбирлар давомида, божхона ходимлари марҳум ҳамкасбларининг порлоқ хотирасини яна бир маротаба ёдга олишиб, уларнинг ёрқин хотираси ҳеч қачон унутилмаслигини билдиришди ҳамда бошқарманинг эсдалик совғалари топширилди.

Алишер  ҒАФФОРОВ,

вилоят Божхона бошқармаси Ахборот хизмати раҳбари.