Юртимизда Халқаро қишлоқ аёллари кунига бағишланган ойлик давом этмоқда. Сана муносабати билан “Қишлоқ ҳудудларида аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш истиқболлари ва аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги иштироки” мавзусидаги форум, “Қишлоқ аёлига эҳтиром” номли тантанали тадбирлар давом этмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири  Боёвут туманидаги  “Ифтихор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги сўлим бир хонадонда бўлиб ўтди. Ҳовли саҳни  кенг, шинам, атрофи турфа гуллару дов-дарахтларга бурканган ҳовлига тумандаги илғор қишлоқ аёллари ташриф буюрдилар.

Тадбирни сенатор, Боёвут туман ҳокими Дилфуза Уралова очиб берди. Хотин — қизларни  Халқаро қишлоқ аёллари куни билан муборакбод этаркан, уларнинг фидокорона меҳнатларини алоҳида эътироф этиб ўтди.

Боёвут туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан ташкил ташкил этилган мазкур тадбир ҳақиқий байрамга айланди.Тадбирда келин саломлар, куй-қўшиқлар, шеърлар ижро этилди.Тадбир аввалида  боёвутлик  аёллар томонидан ташкил этилган кўргазма ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Дид билан тикилган кўрпа- тўшаклар, қуроқ ёстиқлар, тўқилган шолчалар , шунингдек, 50 га яқинтурдаги турли хил қўл ишлари ҳақиқий санъат асарлари эди, десак муболаға бўлмайди.

Шундан сўнг байрам тадбири иштирокчилари бир пиёла чой устида дилдан суҳбат қуриб, тадбир ташкилотчилари томонидан ташкил этилган дастурни томоша қилишди.Дошқозонда пиширилган халқимизнинг шоҳ таоми паловдан тановвул қилишди.

Қишлоқ фидокорлари бўлган турли ёшдаги қиз-жувонлар шу куни дилдан суҳбат қуриб, маданий ҳордиқ чиқардилар, дилдан яйрадилар.

Дилфуза Жумановна  туманнинг фидойи, меҳнаткаш, ўз касбининг устаси бўлган аёлларга байрам муносабати билан тадбир ташкилотчиларининг қимматбаҳо   совғаларини топширди.

Манзура Дадаева,

O`ZLIDEP Боёвут туман Кенгаши аппарат раҳбари.