Боёвут туман адлия бўлими томонидан “Юридик хизмат учун бир кун” шиори остида тумандаги юридик хизмат ходимлари иштирокида семинар йиғилиши ўтказилди,  уларга қонунчиликдаги янгиликлар ва фаолиятлари юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалари бўйича тушунчалар берилди.  Тадбир   Боёвут саноат  касб-ҳунар коллежида  давом этди.  Меҳнат қонунчилиги бўйича маърузадан сўнг,    ҳуқуқий  тест олинди,  сўровномалар тўлдирилди.  Тадбир давомида  10 га якин турли соҳаларга оид мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

         Ҳуқуқий тарғибот тадбири Оқолтин туманида ҳам ўтказилди. Туман қишлоқ хўжалиги бўлими биносида Оқолтин  туман адлия бўлими ташаббуси билан ўтган тадбирда қишлоқ ва сув хўжаликлари бўлимлари ходимлари, фермерлар иштирок этдилар.

         Оқолтин туман адлия бўлими бошлиғи Турсунбой Каримов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 декабрдаги ПҚ-4087-сонли «Пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора- тадбирлар тўғрисида»ги қарори мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот берди.

13 февраль куни вилоятнинг барча туманларида бўлгани каби  Янгиер шаҳрида ҳам қонунчиликдаги янгиликлар  тарғибот қилинди. Шаҳар адлия бўлими томонидан ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ва ходимлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-5618 сонли Фармони,  «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни,  Ўзбекистон Республикасида Президентининг 2018 йил 27 июндаги ПФ 5467-сон «Обод маҳалла» дастури тўғрисида»ги Фармони,  Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5633 сон «Ахоли мурожатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Фармони ва  қонунчиликдаги бошқа янгиликлар мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди. Тадбир сўнггида  меҳнат жамоаларида меҳнат қонунларига риоя қилиниши  юзасидан ходимлар ўртасида  ҳуқуқий тест синовлари ва сўровномалар ўтказилди.