Боёвутлик  Хосият опа кўп йиллардан буён гулчилик билан шуғулланиб келади.

-Гулчилик менга мерос,- дейди Хосият опа. — Онам раҳматли қаерга борсалар гул кўчати олиб келиб уни меҳр билан кўпайтирар эдилар.

Кўп йил ўқитувчилик қилиб наафақага чиққан опа дастлаб иссиқхонада гул кўчатлари етиштиришни йўлга қўйди. 2016 йилда 1 сотихлик иссиқхонада иш бошлаган оила аввал фарзандлари билан иш бошлашди.  Улар фаолиятларини кенгайтириб 12 сотихлик майдонда 4 та иссиқхона барпо этишди. Маҳалладаги  уйда ўтирган хотин-қизларни ишга жалб этишди.

Улар бугунги кунда иссиқхоналарда помидор, бодринг, булғор қалампиридан тортиб сабзавот экинлари-ю ошкўкиларгача етиштиришмоқда.  Уч йилдан буён лимон, мандариндан мўл ҳосил олиб яхшигина даромад ҳам қилишяпти.

Томорқа – барака, ҳақиқий даромад манбаи эканини  ҳис қилди,- дейди Хосият опа. — Томорқамиздан бир йилда уч марта ҳосил олишга эришяпмиз.

O‘zLiDeP Боёвут туман  Кенгаши “Намунали томорқачи” лойиҳаси доирасида Боёвут туман “Дўстлик” маҳалласи  Узумзор кўчасида яшовчи Хосият Мусурмонқулова хонадонида ўтказилган “Томорқа-даромад манбаи” мавзуидаги очиқ мулоқотда айнан томорқачалик ҳадисини олган маҳалла аёли ўз тажрибаларини ўртоқлашди. Туманда томорқа маданияти йилдан-йилга юксалиб, оилалар даромади ошмоқда. Аммо бу оила сертармоқли. Мусурмонқуловлар хонадонида бўлган киши товус ваа ноёб паррандалар  ва кўзни қувонтирадиган гул кўчатларини ҳам . етиштираётганликларининг ҳам гувоҳи бўласиз.

Қўли гул онахон ва унинг аҳил оиласи фаолияти билан танишар эканмиз, томорқа ризқ-рўз, қўшимча даромад манбаи, бандликни, арзончиликни таъминлашнинг самарали йўли эканлигига яна бир бор амин бўлдик. Зеро  унинг дастурхонимиз файзу баракаси, аҳоли турмуш фаровонлиги, юрт ободлигини таъминлашдаги ўрни беқиёслигини дилдан тан олдик.

Кафтдек томорқани бўш қолдирмасдан ундан унумли фойдаланиш  турмуш фаровонлигини таъминлаш омили, деган бўлар эдик. Биз буни  боёвутлик Мусурмонқуловлар мисолида яққол кўрдик.

Манзуда ДАДАЕВА,

O‘zLiDeP Боёвут туман  Кенгаши аппарат раҳбари.