Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайхо Маҳкамованинг  вилоятнинг 236 та маҳаллаларида иш бошлаган хотин-қизлар фаоллари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Унда хотин-қизларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва фаоллигини ошириш, оила ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оилалар ва хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, хотин-қизларни касб-ҳунарга жалб этиш  юзасидан ўз тавсияларини берди.

Шунингдек, вилоятда оилавий ажримлар сони  ўсганлиги танқидий таҳлил қилинди.

Арзимас баҳона сабабли ажрашиб кетаётган ёш оилаларни яраштириш чораларини кўриш, аёллар  жиноятчилигининг олдини олиш ва бандлигини таъмилаш  бўйича Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ ташкил этиш бўйича топшириқ берилди

 

Вилоят Оила ва                                                                       хотин-қизлар бошқармаси                                                                Матбуот хизмати.