Жорий йилнинг 19 февраль куни давлатимиз  рахбари Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида, “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти олдига 2019 йил давомида  вилоят худудларида жами 32 та тикувчилик ва тўқимачилик корхоналарини ташкил этиш ва уларда яратиладиган 4200 та янги иш ўринларига хотин-қизларни ишга жойлаштириш вазифаларини белгилаб бердилар.

Орадан қисқа фурсат, 17 кун ўтибоқ  мазкур топшириқ ижроси  таъминланиб,  шудгор ер  ўрнида  барча   қулайликларга  эга  тикув   фабрикаси   қад   ростлади.   Ховос тумани Бунёдкор маҳалласида  иш  бошлаган  дастлабки енгил конструкцияли тикувчилик мажмуасига  “SIRDARYO BARAKA CHEVARLARI”  дея  ном  берилди.

Ишлаб  чиқариш  очилиш    тадбирида  республика   хотин-қизлар  қўмитаси  раиси Танзила Норбоева,   президент маслатчиси  биринчи  ўринбосари  Улуғбек Исломович ва вилоят  ҳокими  Ғофиржон Мирзаевлар  иштирок этишди.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш хисобига мазкур махаллада                140 нафар  хотин-қизлар доимий иш билан таъминланди.

Корхонанинг тўлиқ қувватларда ишга туширилиши натижасида йилига 8 млн. дона  тайёр тикувчилик маҳсулотлари   ишлаб   чиқарилади.   Энг  асосийси,  маҳсулотнинг60 фоизи экспортга йўналтириш  режалаштирилган.

Ховос тумани Бунёдкор мфйда яшовчи Зулайҳо опа Қобилова тикув фабрикаси иш бошлаганидан ниҳоятда хурсанд. Турмуш ўртоғи  вафот  этгандан  сўнг оиланинг бор юки унинг бошига тушди. Икки нафар фарзанди II гуруҳ ногирони,  бир нафари ҳали мактаб ўқувчиси бўлиб, улар  парвариши билан рўзғор юкидан қийналган вақтлари  кўп бўлди. Уйига яқин бўлган ҳудудда  севган ҳунари билан  шуғулланиш  имкони  яралганидан  мамнунлигини  айтди. Ўзининг тикув машинасини рўзғор иши деб сотиб юборган эди. Тикувчиликда  13 йиллик меҳнат  стажига  эга  Зулайҳохон Кореа тикув машиналари ҳаракатидан  севинмоқда.

 

 

 

Озода МАМАДАЛИЕВА