Мамлакатимиз шарафли истиқлолини қўлга киритган дастлабки йиллардан бошлаб, юртбошимиз томонидан аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандлар тарбиялашни таъминлаш, миллат генофондини асраш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, уларнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш, аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш, оилаларда соғлом авлодни дунёга келтириш ва вояга етказиш борасида ислоҳатларга кенг йўл очиб берилди.

   “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди Сирдарё вилоят филиали  жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан тақдим этилган грант танловида  “Мустаҳкам оила қуриш ва соғлом фарзанд туғилиши учун никоҳ тузишдан олдин тиббий кўрикдан ўтишнинг муҳимлигини, шунингдек эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари тўғрисидаги ахборотни аҳолининг кенг қатламлари онгига етказиш” йуналишидаги “Мустахкам оила –келажак пойдевори” номли лойиҳаси билан иштирок этиб, Давлат грантини қўлга киритди.

Лойиҳани самарали амалга ошириш юзасидан ҳамкор ташкилотлар ўртасида тасдиқланган қўшма тадбирлар режаси асосида вилоятнинг туман ҳудудларидаги ҚФЙ (ШФЙ), МФЙ, ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари (коллеж, лицей)да уюшмаган аҳоли ва ўқувчилар ўртасида давра суҳбатлари ўтказилиши режалаштирилган бўлиб,

Шу кунгача филиал томонидан Сирдарё вилоят филиали, Қизил Ярим Ой жамияти вилоят Кенгаши,  туман хотин-қизлар қўмитаси, туман тиббиёт бирлашмалари, жойлардаги маҳалла маслаҳатчилари ва маҳалла фуқоролар йиғинлари раислари билан ҳамкорликда жорий йилнинг июн ва июл ойларида Сирдарё туманидаги “Деҳконобод”, “Навоий”, “Бешбулоқ”, “Наврўз” ва Ховос туманининг “Равот” ва “Оқчангал” маҳаллаларида яшовчи  аҳоли ўртасида тарғибот ишлари ўтказилди.  Шунингдек, филиал шифокорлари чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказдилар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига дори-дармон, тиббий-гигиеник  воситалар тарқатдилар.

Тадбарларда сўзга чиққан “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди Сирдарё вилоят филиали директори Ю.Усмонова “Қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари” ва никоҳдан олдин тиббий кўрикнинг аҳамияти, бунинг натижасида авлодларимиз соғлом бўлиши, ота-она соғлом бўлса  оила тинч ва мустаҳкам бўлишини, бунинг баробарида юртимиз тинч ва жамиятимиз мустаҳкам бўлишини таъкидлаб ўтди.

 

“Соғлом авлод”, “Соғлом келажак” ва “Соғлом миллат” орзуси. Уларга эришмоқ, албатта, барчамизнинг энг эзгу мақсадларимиздан биридир. Зеро, фарзандлари соғлом юртнинг эса эртаси ёруғ, истиқболи порлоқдир.

 

Ш.Октамова,

Лойиха мутахасиси