Гулистон шаҳридаги 14-умумтаълим мактабида  8 март – Халқаро хотин -қизлар куни муносабати билан “Ёшлари соғлом юрнинг -келажаги буюкдир” мавзусида  ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда «Соглом авлод учун» Халқаро хайрия жамоат фонди  вилоят филиали, Гулистон шаҳар халқ таълими, Маҳалла ва оилани қўллаб -қуватлаш шаҳар бўлими ҳамда  “Юксалиш” маҳалла фуқаролар йиғини  нозири, маҳалла ёшлар етакчиси  , мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари қатнашди.

Иштирокчиларга мавзуга оид   брошюра ва буклетлар  таркатилди. Ўқувчи қизлар ва устозлар бепул тиббий курикдан  ўтказилиб, дори-дармонлар, кўзойнаклар ва буклетлар тарқатилди.

Шу куни 65 нафар аёллар , 45 нафар қизлар тиббий кўрикдан ўтишди.                 8- март -Халкаро хотин- қизлар куни  муносабати билан иштирокчиларга совғалар тарқатилди.