Веналарнинг варикоз кенгайишида бир нечта босқич фарқланади.

Биринчи босқич — ёқимсиз ҳислар ва оғриқ бўлмайди, фақат веналарнинг чиқиб қолгани, қизил «юлдузчалар» ва сон ёки болдирларда томир тўрларини кўриш мумкин, кечга яқин оёқларнинг енгил шишгани ҳис этилади.

Иккинчи босқич — болдир ва товон суягини бирлаштирувчи бўғимда кўзга ташланадиган шишлар асосан кечқурунлари ва юкламалардан кейин пайдо бўлади, кечаси болдир мушаклари тортишиши, увишиб қолиши, санчиши, жимирлаши сезилади.

Учинчи босқич — оёқ шишлари кўзга ташланади, терида ва тери ости бирик-тирувчи тўқималарида қотган жойлар шаклланади, пигмента-ция, дерматитлар пайдо бўлади, қичиш ва шишиш ҳисси пайдо бўлади.

Тўртинчи босқич — оёқ терисида трофик яралар ҳосил бўлади.

Агар оёқларингизда оғирлик ҳис қилсангиз, оёқларингиз шишса, агар тизза остида, тўпиқда ёки болдирда кўплаб томир «юлдузчалари», веналарнинг варикоз кенга-йишини кўрсангиз, мутахассис-га мурожаат қилинг. Вена томирларини УТТдан ўтказиш натижалари веналарни даволаш усулини белгилашда ёрдам беради.

 

Рақамлар ва фактлар

Томирлар варикоз кенгайишининг у ёки бу аломатлари ривожланган мамлакатлар аҳолисининг 70 фоизида учрайди. Бу касалликка асосан аёллар мойил бўлади. Уларда варикоз 25-45 ёшлар оралиғида пайдо бўлади, эркакларда эса — 45-50 ёшларда. Ушбу хасталик ўзининг асоратлари билан хавфлидир. У ҳар тўртинчи беморда 10 йилдан сўнг ногиронликка олиб келади.

Касаллик сабаблари:

— ўтроқ ҳаёт тарзи ёки оёқларда тикка туриб ишлаш (сартарошлар ва сотувчилар);

— ортиқча вазн;

— оғир юк кўтариш;

— ҳомиладорлик, балоғатга етиш давридаги гормонал ўзгаришлар;

— гормонал контрацептив-ларни қабул қилиш;

— томирларни сиқувчи, танага ҳаддан ташқари ёпишиб турадиган кийимлар (ёпишиб турувчи жинси шимлар, қалин колготкалар, чулкилар, гольфилар ва резинаси сиқиб турувчи пайпоқлар, тўпиқни сиқувчи боғичли пойабзал);

— оёқларни чалиштириб ўтириш;

— кашандалик.

Профилактика

— агар узоқ вақт тикка туриш ёки ўтиришга тўғри келса, қулай вақт топилиши билан оғирликни оёқ учидан товонга ва товондан оёқ учига ҳамда бир оёқдан иккинчисига туширинг;

— қон фаолроқ айланиши учун имконият топилганида зинапоядан юқорига ва пастга югуринг;

— паст пошнали пойабзал кийинг — унинг баландлиги 4 см.дан ошмаслиги керак, кечки базм туфлиларининг пошнаси эса — 6 см.дан кўп бўлмагани маъқул;

— бўш вақтингизда оёқларни бироз кўтарган ҳолда ётинг (улар юрак сатҳидан 15-20 см.баландликда бўлиши керак);

— энг яхши профилактика воситаларидан бири — бу даволовчи трикотаж. Уни албатта кийиб юринг!