Савол: Репродуктив саломатлик нима?

Жавоб: Репродуктив саломатлик — бу репродуктив тизим ва унинг фаолиятига боғлиқ барча масалалар борасида фақат касаллик ва камчиликлар йўқлиги бўлибгина қолмай, балки тўлиқ жисмоний, ақлий ва ижтимоий муваффақиятлар ҳолати ҳамдир.

Савол: Репродуктив ҳуқуқ нима?

Жавоб: Репродуктив ҳуқуқ – бу барча эр-хотин жуфтликлар ва алоҳида шахсларнинг болалар сони, улар орасидаги оралиқ ва уларнинг туғилиш вақти ҳақида эркин ҳамда тўлиқ масулият ҳиси билан қарор қабул қилиши ва бунинг учун шарт бўлган малумот ва воситаларга эга бўлиши борасидаги асосий ҳуқуқларни тан олиш.

Савол: – Репродуктив саломатлик тамойиллари нима?

Репродуктив саломатликни муҳофаза қилишдаги 12 та тамойил қуйидагилардан иборат:

— Хавфсиз ҳомиладорлик;

— Бехатар туғруқлар;

— Чилла давридаги малакали ёрдам;

— Исталмаган ҳомиладорлик ва уни олдини олиш;

— Туғруқлар оралиғини 3 йил ва ундан ортиқ муддатга сақлаш;

— Замонавий контрацептив воситалар ҳақида аҳолига кенг малумот бериш;

— Жинсий юл орқали юқадиган касалликларни олдини олиш, ташҳислаш ва даволаш (ОИЦ/ИИВни олдини олиш);

— Бепуштликни олдини олиш;

— Ўсма касалликлари ва ўсма олди касалликларини олдини олиш;

— Она сути билан боқиш тарғиботи;

— Оналик ва болаликни муҳофазаси;

— Ўсмирлар репродуктив саломатлиги ва жинсий тарбияси.

Саволларга Янгиер шаҳар ФЎДЁ бўлими мудираси Раъно Ботирова жавоб берди.