Савол: Мен Сирдарё туманида яшайман. Боёвут туманида квартирам бор. Уни акамга ҳадя қилмоқчиман. Нотариал ҳаракатларни Боёвут туманига ҳам бормасдан амалга оширса бўладими?

Ф.Каримова.

Жавоб: Нотариал ҳаракатларни амалга оширса бўлади.Бунинг учун уйнинг кадастр ҳужжатлари ва паспорт билан нотариал идорага мурожаат этасиз. Нотариус автоматлаштирилган тизим орқали кадастрга юборади ва тизим орқали уйдан қарздорлик бор ёки йўқлиги текшириб кўрилади. Никоҳ давомида уйни олган бўлсангиз никоҳ гувоҳномаси ва турмуш ўртоғингизнинг розилиги, сизнинг ва акангизнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари ҳам керак бўлади.

Саволга Сирдарё туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Зоҳид Казаков жавоб берди.