Керакли маҳсулотлар: (7-8 киши учун)гурали палов

Гўшт – 600 гр

Гуруч – 1 кг

Сабзи – 1 кг

Пиёз — 200-300 гр

Ёғ — 400 мл

Довучча (довучча) – 1 катта пиёла

Таъбга кўра зира ва туз

Истаганлар таъбларига кўра саримсоқ, қалампир қўшишлари мумкин.

Сув 1-1,5 литр

Тайёрланиши:Аввало масаллиқларини тайёрлаб оламиз. Сабзи сомон шаклида тўғралади, пиёз эса ярим халқа шаклида. Гўштни истасангиз тўртбурчак шаклида тўғрашингиз мумкин, истасангиз катта бўлакларга бўлиб бутунлигича солишингиз мумкин.

Албатта,  энг аввало қозонга ёғ солинади ва яхшилаб қиздирилади, сўнгра пиёз солиб жигарранг тусга киргунга қадар қовурилади.

Кейин гўштни солиб уни ҳам яхшилаб қовурилади.

Сўнгра сабзи солинади ва 10-15 дақиқа қовурилади.

Кейин сув қуйилади ва 10-15 дақиқа мобайнида қайнатилади, истаганлар шу вақтда саримсоқ ва қалампир солишлари мумкин, шунингдек, довуччаларни ҳам айнан шу жараёнда сувга солинади, агарда довуччалар  ҳали данаксиз ва ёш бўлса, у ҳолда, гуруч солишдан олдин солинади.  Бошқа турдаги паловлар шартлари каби, гуруч солишдан олдин аввал тузини яна бир бора татиб кўриб, кам-кўстини тўғриланади ва юқорида қўшилган қалампир, саримсоқ каби қўшимчаларни бир идишга олиб қўйилади, масаллиқлар бироз қайнагач, гуруч солиб, баланд оловда қайнатилади.

Сув қайнаб, тугагач оловни дарҳол пасайтириб, гуручларни ўртага тўплаб, устига гуруч солишдан олдин олиб қўйилган саримсоқ, қалампирларни қўйилади ва зирани эзиб сепиб, усти зич ёпиладиган қопқоқ билан ёпиб, 15-20 дақиқа мобайнида димланади.

Ёқимли иштаҳа!