Тайёрлаш учун бизга керакли маҳсулотлар:

Олма ёки нок — икки донаshirinlik_4

Лимон — бир дона

Шоколад имкон борича ҳар хилидан, мисол учун сутли, оч жигарранг ва тўқ жигарранг.

Устига сепиш учун таъбингизга кўра ёнғоқ, писта ёки майизлар.

Мисол учун, оқ сутли шоколадга хандон писта мағзини майдалаб сепилса, тўқ жигарранг шоколадга кокос бўлакчалари, оч жигарранг шоколадга кунгабоқар пистаси қўшиш мумкин.

Тайёрланиши:

Олма ёки нокни  6-8 бўлакларга бўлиб, уруғларини тозалайсиз, сўнгра иккита лимонни сувини сиқиб, мева бўлакларини лимон сувига ботириб олинг. Шоколадларнинг ҳар бирини алоҳида идишда, иссиқ сувли ванна қилиб эритинг ва мева бўлакларини эритилган шоколадга ботириб олинг ҳамда ҳали қотмасдан  эҳтиёткорлик билан майдаланган ёнғоқ, писта, кокос кукунига белаб олинг, қотиши учун совуткичга солиб қўйинг.

 

Интернетдан олинди.