qovoq-salat2

Керакли маҳсулотлар:

1.Қовоқ – 100 гр

2.Қизил булғори қалампир – 100 гр

3.Бақлажон – 100 гр

4.Қайнатилган тил – 100 гр (тил ўрнига қайнатилган товуқ ёки мол гўштидан ҳам фойдаланиш мумкин)

5.Туз ва қора мурч таъбга кўра

6.Кашнич ва кўк пиёз таъбга кўра

7.Саримсоқ 1-2 бўлак

8.Юқоридаги сабзавотларни қовуриш учун ўсимлик ёғи

Тайёрланиши:

Қовоқ, булғори ва бақлажонни майда сомонча шаклида тўғраб олиб қизиб турган ёғда 2-3 дақиқа мобайнида қовуриб оламиз. Қовуриш жараёнида сабзавотлар қовурилиб ҳам кетмаслиги лозим.

Сўнгра қайнатилган тилни (гўштни) ҳам сомонча шаклида тўғраб қовуриб олинган сабзавотларга қўшилади.  Саримсоқ ва ош кўкатларни майда тўғраб, туз, мурч кўшиб аралаштирилади. Агар салат кўриниши янада мазали ва янада чиройли кўринишли бўлишини истасангиз, 2-3 ош қошиғида ўсимлик ёғини қўшиб юборишингиз ҳам мумкин.

Тайёр бўлган салатни ликопчага ёки салат учун мўлжалланган махсус идишга солиб, таъбга кўра безатиб дастурхонга тортиқ қилишингиз мумкин.

ЁҚИМЛИ ИШТАҲА!