Шифобахш, қадимги бу таом одатда кўпчилик учун тайёрланади. Аммо қунт қилган бекалар оила дастурхони учун ҳам тайёрлашлари мумкин.

Каттароқ қозонга ўғирда янчилган, оқланган буғдой, сут, сув ва мол гўшти солиниб 12 соат қайнатилади. Тўхтовсиз ковлаб ҳар замон – ҳар замонда сув қўшиб турилади.

Пишган ҳалим атала сингари қуюқ, гўшти ҳил-ҳил пишган бўлади.

Косаларга сузиб, дастурхонга тортилади.

Ёқимли иштаҳа!

imagesхалим