ГУЛКАРАМЛИ ШУРВА

Крем шўрвалар жуда ҳам майин ва енгил таом бўлиб, соғлом овқатланувчи ва қадди қоматига эътибор қилиб юрадиган аёллар учун айни муддао. Тадқиқотларга кўра оддий овқатдан кўра шундай пюре шўрвалар тез ҳазм бўлиб кетмай одамни узоқ вақт тўқ тутади.

Масаллиқлар:

4 киши учун:

1 та брокколи (400-500 гр), 1 та гулкарам (400-500 гр), 2 та ўртача картошка, 1 та пиёз 200 мл сут, 100 мл қаймоқ, туз, мурч.

Тайёрланиши:

1. Пиёзни майда тўғраб сариёғ ёки ўсимлик ёғида қовуриб оламиз.

2. Идишга сув солиб тозаланган ва паррак қилиб тўғралган картошкани солиб 5 минут қайнатамиз.

3. Карамларни гул бўлакчаларига бўлиб (яхшилаб ювиб) картошкага қўшамиз. Сутни ҳам солиб 7-10 дақиқа қайнатамиз.

4. Пиёз, пишган сабзавотларни суви билан блендрда пюре ҳолатига келтирамиз.

5. Идишига қайтариб солиб қаймоқ, туз, мурч қўшиб, қайнаб чиққач оловни ўчирамиз.

Қўшимча:

Агар брокколи топа олмасангиз шу миқдорда гулкарам ишлатишингиз мумкин. Хоҳласангиз исмалоқ ҳам қўшиш мумкин. Масаллиқлар ва ҳажмини таъбингизга кўра ўзгартиришингиз мумкин. Истасангиз сабзавотларни фақат сутда қайнатишингиз ёки кўпроқ қаймоқ қўшишингиз ҳам мумкин.