Бугун сиз азизларга «Ошхона. уз»дан янги бир салат рецептини тақдим этамиз. Бу салатни тайёрлаш учун катта меҳнат ва узоқ вақт сарф қилинмайди ва жудаям иштаҳа очар салатлардан ҳисобланади.

 

Керакли маҳсулотлар:

1. Бодринг-1 дона

2. Помидор-1 дона

3. Товуқ гўшти — 100 гр

4. Саримсоқ -1 бўлак

5. Кашнич — бир икки чимдим

6. Қора мурч ва янчилган қизил қалампир-бир чимдимдан

7. Соя соуси — 1-2 ош қошиқ

 

Тайёрланиши:

Товуқ гўштининг кўкрак қисмини олиб товада икки тарафини қизартириб, сўнгра 12-14 дақиқа мобайнида димхонада пишириб олинади. Совугандан сўнг сомонча шаклида тўјралади. Агарда товуқ гўшти бўлмаса, оддий мол гўштини қайнатиб қўшса ҳам бўлаверади.

Помидор ва бодрингни ювиб, бўлакларга бўлиб ичидаги уруји олиб ташланади ва урујидан тозаланган қобији сомонча шаклида тўјралади. Саримсоқни ва кашнични майдалаб тўјраб юқоридаги масаллиқларга қўшилади. Соя, мурч ва қалампирлар қўшиб аралаштирилади, агарда туз ҳам қўшиш лозим топилса, туз ҳам қўшиш мумкин, аслида соянинг тузи ва нордонлиги етиши керак.

Тайёр салатни ликопча ёки махсус салат идишларига солиб дастурхонга тортиқ қилинади.