Илгарилари қўзиқоринлар фақат баҳор фаслида антиқа таом сифатида истеъмол қилинган бўлса, ҳозирда дунёнинг барча мамлакатларида барча фаслларда суйиб истеъмол қилинади. Бизнинг юртимизда ҳам кўплаб қўзиқорин етиштирадиган корхоналар ва шахсий томорқалар мавжуд.

Шампинон навли қўзиқориндан ажойиб таом ва салатлар тайёрлаш мумкин. Бу сафар сизларга уни қовуриш сирларини ўргатамиз.

1 кг шампинонни олиб, совуқ сувда яхшилаб ювиб оласиз, оёқчаларини тагидан кесиб ташлайсиз. Кейин қозонга солиб, кўмадиган даражада сув қуясиз ва катта бўлмаган оловда 30 дақиқа қайнатиб оласиз. Сўнг шампинонларни сузиб олиб, яна совуқ сув билан чаясиз. Ўозонга ёғ солиб, қиздирасиз ва бир бош ката пиёзни яхшилаб қовурасиз, устига маяланган товуқ гўшти бўлакларини солиб, яна қовурасиз. Товуқ гўшти қизаргач, устига шампинонни бўлаклаб, ташлайсиз ва қовуришда давом этасиз. Ўўзиқорин қизаргач, таъбга қараб туз ва зираворлардан соласиз ва димлаб қўясиз. 10 дақиқа димлангач, тақсимчаларга солиб, дастурхонга сметана ёки маёнез билан  тортасиз. Тақсимча четини кўкатлар билан безатиш эсингиздан чиқмасин.  Ёқимли иштаҳа!