Мамлакатимизда  хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасидаги иштирокини янада ошириш мақсадида кўплаб амалий  ишлар қилинмоқда.

Бу борада Оқолтин туманида хам самарали ишлар  олиб борилмоқда. Меҳнатга лаёқатли ва ишлаш истагида бўлган тадбиркор опа-сингилларимизга «Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат   фонди»дан узоқ муддатли имтиёзли  кредитлар бериляпти.

Хусусан, “Кўркам диёр”  маҳалласида яшовчи Олия Фозиловага ҳам ана шу жамоат  фонди ҳисобидан 20 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилган эди.  Олия Фозилова бугун туман марказида гўзаллик салони очиб, ишсиз хотин-қизларнинг 8 нафарини иш билан таъминлади.