Оилавий ажримлар масаласи бугун ёки кечаги куннинг муаммоси эмас. Аммо, фарзандларнинг тирик етим бўлиши замонавий жамиятда одатий ҳолга айланиб бориши ачинарли ҳолдир.

            Ажримлар асосан эр-хотин ўртасидаги маиший келишмовчиликлар, қайнона, қайнота ёки учинчи шахс, умуман бошқаларнинг оила ишига аралашуви,  бепуштлик,  моддий етишмовчиликлар, турмуш ўртоғининг ишсизлиги ва иқтисодий муаммолар, ичкиликбозлик ва бошқа зарарли одатлар, оқибатлар натижасида содир бўлмоқда.

            Шу ўринда “Оилавий ажримларга асосий сабаблардан қилиб урф-одатлар, қайнонанинг келинга солиқ солиши, куёвнинг эса келин томондан мулк таъма қилиши, келинларнинг ота уйига “гап ташиши”, телефон ва ижтимоий тармоқлар, ёшларнинг на фикрлаш, на пул топиш борасида мустақил эмаслиги,  қизларнинг эса “хўп”дан йироқлиги, диний билимдан бехабарлик, ўзаро ҳурмат тушунчасининг йўқолиши, бесабрлик, айбини тан олмаслик кабиларни ҳам санаб ўтишди.

  Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ажрашиш арафасида турган, ажрим қайд этилган оилаларнинг муаммолари бир-бирига ўхшамайди. Аммо, ҳар бири ўз ечимига эга. Ажримга қадар оилани сақлаб қолишнинг имконияти анча юқори бўлади.

            Бизнинг маҳалла фуқаролар йиғинимиз ҳудудида 3357 нафар аҳоли истиқомат қилади.Шулардан аёллар сони 1738 нафарни  ташкил  этади. Йил  мабайнида  низоли оилаларнинг    6 таси яраштирилди. Афсуски, сақлаб қолиш мумкин бўлмаган оилалар ҳам йўқ эмас.

Мавлуда ТЎРАЖОНОВА,

“Оқибат”МФЙ  отинойиси.