«Wанд Да Гроуп» МЧЖ раҳбари Гўзалхон Тожимирзаева  ташаббуси билан корхонада фаолият юритаётган  ишчи — ходимлар рағбатлантирилди

             «Wанд Да Гроуп» корхонасида кўп йиллар самарали меҳнат қилиб келаётган ишчи- ходимларнинг оилаларига корхона раҳбарияти ҳамда  туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази раҳбари Лола Собиржонова иштирокида музлатгич, кир ювиш машинаси, газ жиҳози ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

            Шунингдек, ходимларнинг моддий ёрдам, уй — жой таъмири ҳамда даволаниш билан боғлиқ харажатларига ҳам кўмаклашилди.

   Гўзалхон Тожимирзаева тумандаги фаол тадбиркорлардан. У мунтазам равишда жамоатчилик билан кенг кўламли тадбирлар ташкил этиб, илғор ишчилар рағбати борасида ибратли ишларни амалга ошириб  келмоқда.