Н

            Инсонийлик, меҳр-оқибат, мурувват, меҳнатсеварлик каби қадриятларни ўзида ифода этадиган Наврўз байрами энг қадимий байрамлардан бири ҳисобланади. Сирдарё вилояти суди жамоаси ҳам Наврўзни ўзига хос тарзда нишонлашни мақсад қилишди. Дастлаб Наврўзолди ҳашарлари ўтказилди.

            Вилоят суди ва 11 та туман ва шаҳар, 8 та туманлараро судлари  биноларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари ўтказилиб, 580 та манзарали ва мевали дарахт ҳамда гул кўчатлари   экилди, борларига шакл берилди, бино атрофлари тозаланди. Сирдарё туманидаги “Баҳор” ва “Фаровон” маҳаллаларида истиқомат қилувчи ёлғиз қариялар холидан хабар олиниб, хонадонида ҳашар тадбирлари ўтказилди.

            Судья ва суд ходимлари ўртасида спортнинг стол тенниси, шаҳмат, шашка каби турлари бўйича спорт мусобақалари ҳам Наврўзолди тадбирлар қаторида ўтказилди.

            Шунингдек, ҳуқуқий ва бадиий китоблар ярмаркаси ҳам суд биноларида ташкил этилиб, мутолаа завқига ошно қалбларни ҳурсанд қилди. Наврўз умумхалқ байрами бирдамлик, меҳр-оқибат каби инсоний фазилатларни кучайтириш ва инсонларни ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, тинчликсеварлик, меҳр-шафқатлилик руҳида тарбиялашга хизмат қилади. Наврўз байрами муқаддас Рамазон ойида нишонланишини инобатга олиб, суд фахрийлари, судья ва суд ходимлари баҳорий таомлар билан безатилган байрам дастурхони атрофида жамулжам бўлиб, Наврўзни ифторлик тарзида нишонлашди. Унинг қадриятлари, миллий урф-одатлари ҳақидаги суҳбатларда суд фахрийларининг фикрлари тингланди. Янгиланиш фаслининг гўзал айёми Наврўзнинг нафақат манзилларга балки қалбларга баҳорий кайфиятни улашгани байрам  вилоятдаги судларда ҳамон давом этаётганидан ифода.

Вилоят судининг Матбуот хизмати