Оналик  бахти бу  ҳар  бир  аёл  учун  Аллоҳ  томонидан  берилган  бир  илоҳий неъматдир.

            Фарзандларни  дунёга  келтиришга  сабабчи  бўлган  аёл — энг  аввало  ҳалол  ва  харомни  фарқлайдиган,  она  бўлиш  мақомига  тайёр  ёшда – етук,  вояга  етган,  соғлом  фикрлайдиган,  яхши  тарбия  кўрган  бўлиши  керак.Чунки  ёмон  отадан  яхши  фарзанд  дунёга  келиши, ақлсиз  отадан  ақлли  фарзанд,    зинокор  отадан  диёнатли  фарзандлар  туғилиши  мумкин. Лекин,  ёмон  онадан  яхши  фарзанд  туғилмайди. Чунки  фарзандга  она  сути билан ўша онадаги яхшилик  ва ёмонлик каби нуқсонларнинг  80-90  фойизи  ўтади. Оиша розияллоҳу анҳо:  «Она сути   феъл — атворларнинг ҳаракатини мерос қолдирувчидир» , дейилган.

            Қуръони каримда (Бақара сурасининг 233 — оятида) шундай марҳамат қилинади: “Туғилган фарзанднинг ҳаққи ўз онасида  кўкрак сутидир. Уни адо қилиш учун икки йил эмизиш   ҳаққини адо қилишлик вожибдир”.

            Шунинг  учун  уйланаётган  йигитлар  ўзига  умр  йўлдош  танлашда  қизнинг насл-  насабига  эътибор  қаратиши  ўринли.

            Кўкрак  сути  эмиб  катта  бўлган  фарзандларда  касалликларга  чалиниши камроқ бўлади.   Боланинг   вирусларни  енгиб  ўтиши  осон  кечади, соғлом онадан  —  соғлом фарзан туғилади. Онага,  оилага,  ватанга  муҳаббатли  бўлади.

            Бизга  яхши  оналарни  беринг,  келажакда  сизга    буюк  давлатлар  барпо  этамиз,  дея  бежизга  айтилмаган.Буюк  инсонларнинг  ортида  ҳам  оналар  тарбияси  туради. Шундай  экан  қиз  фарзандларимизга  ёшликдан  ҳаё – ибо,  каттага  ҳурмат — кичикка  иззат каби  таълимни бериш керак. Шундагина  ажримлар сони камаяди .Тирик етимлар сони кўпаймайди.

            Ватанига содиқ   Хадича-ю Фотима оналардай, Нодирабегиму  Зулфияхонимлардай буюк инсонлар етишиб чиқади. Яхши инсонлар бор экан жамият гуллаб – яшнайди, тинчлик кушандалари  камаяди, ҳар жабҳада ҳалоллик бардавом бўлади.

                        Мавлудахон ТЎРАЖОНОВА,

Сирдарё  тумани    ҳудудий отинойиси.