«Оталар мактаби» меморандуми имзоланди

        Сирдарё туманида «Оталар мактаби»  фаолияти иш бошлади.

         “Оталар мактаби” фаолиятини йўлга қўйишдан мақсад соғлом оилага қадар принципи асосида ҳамкорлик тизимини самарали жорий қилиш ва такомиллаштириш кўзда тутилган. Эндиликда маҳаллада 5 нафар нуронийлардан иборат мактаб ўз фаолиятини бошлайди.  “Оталар мактаби”да хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари ва профилактика инспекторлари доимий равишда ҳамкорликда фаолият олиб боради. Улар фаолият давомида туманимизда низоли, нотинч, ажрим ёқасида турган оилаларнинг муаммлари имкон қадар бартараф этилишига яқиндан ёрдам беради.  Оилада эркаклар ўрни нечоғлиқ муҳим эканлиги тарғиб қилинади.