» Сен азиз ва муқаддассан аёл» кўрик-танловининг наъмунавий маҳалла босқичлари бўлиб ўтмоқда

Миллий қадриятларимиз акс этган тадбирлар доирасида Тўмарис, Бибихоним, Нодирабегим,  Зулфияхоним каби тарихий қаҳрамонларимиз сиймолари гавдалантирилди.

 «Келин салом» маросими, Миллий фольклёр ансамбллари чиқишлари, «Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи»ни тарғиб қилувчи кўргазмали чиқишлар,  миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ва миллий таомлар кўргазмалари намойиш этилди.

    Тандирларда ёпилган иссиқ патир, кўк сомсалар,  чучвара-ю қатлама, ҳолвайтару паловлар, бир қатор миллий таомлар тайёрланиб меҳмонларга улашилди.