“МУРУВВВАТ УЙИ”ДА ТИББИЙ КЎРИК ЎТКАЗИЛДИ

            “Меҳнатга лаёқатсиз ва ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд бошқа тоифаларининг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир.

            Давлат аҳолининг ижтимоий жиатдан эҳтиёжманд тоифаларининг турмуш сифатини оширишга, жамият ва давлат ҳаётида тўлақонли иштирок этиши учун уларга шарт-шароитлар яратишга ҳамда  уларнинг асосий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда  таъминлаш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган чораларни кўради.

  Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳалар объектлари ва хизматларидан тўлақонли фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратади, уларнинг ишга жойлашишига, таълим олишига кўмаклашади, уларга зрур бўлган ахборотни тўсқинликсиз олиш имкониятини таъминлайди”.

     ( Ўзбекистон Рпеспубликаси Конституциясининг 57-моддаси)

            Сирдарё туманидаги аёллар истиқомат қилиши мўлжалланган “Мурувват уйи”да “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг Сирдарё вилояти бўлими томонидан тиббий кўрик ўтказилди.

   8-декабрь Конституция куни муносабати билан ўтказилган хайрия тадбирида  “Мурувват уйи”да истиқомат қилувчи 70    нафардан зиёд хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрикда тегишли тиббиёт мутахасислари иштирок этишди. Касалларга бепул дори-дармонлар берилди. Муассасада меҳнат  қилаётган ходимлар  соғлиғи  ҳам назоратдан ўтказилиб уларга зарур маслаҳатлар берилди.

            Тиббий кўрик доирасида  жамоанинг  тиббий-ижтимоий муаммолари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, шифокорлар томонидан турли касалликлар келиб чиқишининг олдини олиш,  тиббий саводхонликни ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича профилактик-тарғибот тадбири ҳам ўтказилди.

            Тадбир якунида “Мурувват уйи”да тарбияланувчи хотин-қизларга совға-саломлар улашилди ҳамда “Ойдин йўл” газетаси тарқатилди.

                         Юлдузхон УСМОНОВА,

 “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг Сирдарё филиали директори.