АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” ҳисобига кредит қарздорлиги ундириб берилди.

            Кредитни ўз вақтида тўламаслик қарздорга ҳеч қачон яхшилик олиб келмайди. Хусусан, ўз фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтириш мақсадида, фуқаро М.Н. “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ бўлимидан кредит олган ва тўлашга келганда пайсалга солган.

            Фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туманлараро судининг қарорига асосан 111.9 миллион сўм кредит қарздорлигини ундириш белгиланган. Ундирув гаров мулкига қўйилган М.Н.га тегишли бўлган “COBALT” русумли автотранспорт воситасига қаратилган.

    Мажбурий Ижро Бюронинг Оқолтин туман бўлими томонидан ижро иши қўзғатилган ва олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида гаровга қўйилган “COBALT” русумли автотранспорт воситаси топилиб, ҳозирда онлайн-аукцион савдоларига жойлаштирилди.

     Онлайн-аукционга қўйилган автотранспорт воситаси қонунда белгиланган тартибда сотилиб, сотувдан тушган пул маблағи банк кредитини қоплаш мақсадида ўтказиб берилиши таъминланди.

   Шунингдек ижро иши амалда тамомланди.

                        Санжарбек УСМОНОВ,

     Мажбурий Ижро Бюросининг Оқолтин туман

      бўлими давлат ижрочиси