9252-ҳарбий қисмга бириктирилган Сирдарё туманидаги 8-умумтаълим мактабида ҳарбий   қисм ҳарбийлари томонидан   бир қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Мактабнинг 10-синф ўқувчилари билан бўлган навбатдаги мулоқот “Амир Темур даврида фан” мавзусига бағишланди.

Мавзу юзасидан сўзга чиққанлар томонидан Амир Темур ва унинг авлодлари даврида «Китоблар уйлари» («Дор ул-кутуб») мавжуд бўлиб, улар йилма-йил ноёб асарлар билан тўлдириб борилганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Аммо, XVII — XIX асрлардаги босқинлар, мустамлакачилик оқибатида бу  китоблар жаҳоннинг турли бурчакларига олиб кетилди. Ҳозирда ота-боболаримизнинг, айниқса, темурийлар даврининг ноёб дурдона қўлёзмалари дунёнинг энг машҳур музейларини безаб турибди.

Амир Темур даврида фан жуда ривожланган. Ҳофизи Абрўнинг ёзишича, Амир Темур турк, араб ва эронликлар тарихини чуқур билган. У давлат аҳамиятига эга бўлган ҳар бир масалани ҳал этишда, шу соҳанинг билимдонлари ва уламолари билан маслаҳатлашган.

Савол-жавобларга бой ўтган навбатдаги тадбирда ўқувчилар ўша давр тарихи ҳақидаги қизиқарли маълумотларга эша бўлишди. Тадбирнинг фаол иштирокчиларига бадиий китоблар совға қилинди.

Меҳрож Абдунасипов,

ҳарбий хизматчи.