Халқимизда бир мақол бор. Эр-хотин қўш ҳўкиз. Албатта, халқ тилида айтиладиган бу мақол бир оз қўполроқ эшитилса-да, унда жуда катта ҳикмат бор. Яниким оила катталарининг аҳил-иноқ умргузаронлик қилиши албатта, фарзандлар тарбиясига жуда катта таъсир қилади. Ота-она доим фарзандлари кўз ўнгида ибрат намунаси бўлишлари  лозим. Рўзғорнинг бутун оғир юкини кичик жуссасида ортмоқлаб келаётган аёл қалбини ҳатто вақти келса турмуш ўртоқлар ҳам билмай қолишади. Буни нафақат фарзандлари, эрларининг билмай қўя қолишлари ҳам яхшидир, балки. Кўпчиликка ибрат бўладиган бўладиган бу ҳикояни газетанинг “Ибрат бекати” саҳифасига илиндим.

            …Эр-хотин 60 йил бирга умр кечиришди. Улар орасида бир-биридан беркитадиган ҳеч қандай сир йўқ эди. Фақатгина кампирнинг битта сири борлигини ҳисобга олмаганда… Жавоннинг юқорисида  чоли ҳеч қачон эътибор қаратмаган бир пойафзал қутиси турар эди. Кампир ўзининг жуда  қариб қолганини ўйлаб, ерга секингина чўккалаб ўтириб, чолига ўзининг сирини айтишга қарор қилди, ҳамда жавон устида турган қутичани олиб келишини сўради…

            Чол қутини келтириб, ичини очди. Қути ичида чиройли қилиб тикилган икки дона қўғирчоқ ва бир даста пул — 25000$ доллар бор эди.

            — Бу нима? – ҳайрон бўлиб сўради чол.

            — Шу десангиз, бизнинг тўйимиз бўлишидан илгари суюкли бувим, менга, бахтли яшаш сири нимада эканлигини айтгандилар. Улар менга:

            — Агар сен умр йўлдошингдан хафа бўлиб ранжисанг, ҳеч қачон баҳслашмагин-да, ҳар сафар бир дона қўғирчоқ тик, — деган эдилар.

            Чолнинг кўзи ёшланди, сабаби қути ичида фақат иккитагина қўғирчоқ бор эди-да!

            Сўнг кампиридан яна сўради:

            — Унда айтчи, бу қандай пуллар? Ахир бу пуллар, хўжалигимизга ишлатган пуллардан тежаб, сақлаб қўйганларинг эмасдир?

            — Мен бу пулларни қўғирчоқларни сотиб, йиғганман..

  “Психомотивация” телеграмм каналидан олинган бу қиссадан ҳисса шуки, одамлар бир-бирингизни ардоқланг. Турмуш ўртоғингиздан ранжидингизми, у билан уришиб, жанжаллашиб дилингизни сиёҳ қилиб ўтирманг. Демак , фойда келтирадиган бирор иш билан машғул бўлишимиз фойдали. Бу сизни хар хил ёмон ўйлардан чалғитиш билан бирга ҳам соғлиғингизга, ҳам оилангиз бюджетига фойда, ҳам фарзандлар камолотига хизмат қилади.Нима бўлганда ҳам улар доим сизни бахтли жуфтлик, деб қабул қилишсин.

                                               Мансурахон МЕЛИБОЕВА,

                                               вилоят  бош отинойиси.