Вилоят адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Очиқ адлия” (“Open_justice”) дастурига мувофиқ навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманда бошқарма бошлиғи Салоҳиддин Саттаров вилоятда 2022-йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби ва истиқболдаги режалар бўйича маълумот берди.

Бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига ўтган 2022 йил давомида жами 4 963 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 4 523 таси қонуний ҳал этилди. Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 2 287 та тақдимнома ва 4 103 та огоҳнома киритилди, 591 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди. Кўрилган чоралар натижасида 1 563 нафар айбдор шахсларнинг интизомий жавобгарликка тортилиши, 12 мингдан зиёд ноқонуний ҳужжатларнинг бекор қилиниши таъминланган.

Судларга 26 миллиард 469,0 миллион сўмлик 1897 та даъво аризалари киритилди. Кўрилган таъсир чоралари натижасида ҳозирги кунда фуқароларга 31 миллиард  57 миллион сўм миқдорида пул маблағлари ундириб берилди. Қонунчиликни такомиллаштириш бўйича 1 022 та таклифлар киритилган.

Маълумки, адлия органлари давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларга услубий ёрдам кўрсатади. Матбуот анжуманида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳамда коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш аҳамияти, зарурати ва тартиби ҳамда бу борада вилоятда амалга оширилган ишлар юзасидан Ҳуқуқий хизматлар бўлими бошлиғи Бобур Норбоевнинг маърузаси тингланди.

Вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2022 йилда жами 27 та норматив ҳуқуқий ҳужжатлар коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилиб, уларда 50 дан ортиқ коррупцион омиллар аниқланиб, бартараф этиш бўйича юқори турувчи ташкилотларга таклифлар берилди, — деди Бобур Норбаев.

Матбуот анжуманида адлия органлари фаолиятига оид статистик маълумотлар очиқланди. Давлат хизматлари ва юридик хизмат кўрсатиш соҳасидаги ишлар алоҳида таҳлил қилинди.

Якунда журналист ва блогерларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилди.

Вилоят адлия бошқармаси  Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.