“Ёшлар парламенти” га энг муносиблар тавсия этилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентига ўтказилган сайлов жараёнида  вилоятининг туман ва шаҳарларидан ҳам ёшлар фаол иштирок этди.

O’zLiDeP вилоят Кенгаши масъуллари, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармасининг масъул ходими, партиянинг вилоят Кенгаши депутатлари ва партия фаолларидан ташкил топган ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов низомида белгиланган тартибда номзодларнинг ҳужжатлари кўриб чиқилиб муносиблари саралаб олинди.

Хусусан, Ёшлар парламентининг аъзолигига номзод, Ислом Каримов номидаги давлат стипендияси соҳиби Сирожиддинов Аслидин Абдувоҳиджон ўғли ўз сайловолди дастурида “Лидер ёшлар” клуби ва “Бирлашган ёшлар” волонтёрлар ташкилотини ташкил этиш бўйича ташаббусларини илгари сурди. Яна бир Ёшлар парламентининг аъзолигига номзод, Алибекова Ҳафиза Сувон қизи “SAFT” қобилият қадри лойиҳаси билан иштирок этди. Ёшлар парламентига номзодлар асосан партияга хайрихоҳлиги, ҳар жабҳада фаоллиги, ташаббускорлиги, қобилияти, қонунчилик соҳасидаги билими ва тажрибаси, ҳуқуқий ва сиёсий саводхонлиги, эришган муваффақиятлари, кенг жамоатчилик орасида ўзгаларга ўрнак бўлиб келаётган шижоатли ёшлар ичидан саралаб олинди.

O’zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгашининг ҳакамлар ҳайъати вилоятдаги “73-Сайхун” сайлов округидан номзодлари кўрсатилган ёшлардан 3 нафарини республика босқичида қатнашишга тавсия этди. Бир қатор ёшларнинг тақдимотлари ҳакамлар ҳайъати томонидан алоҳида эътироф этилди.

Элёр Жўраев

O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

бўлим мудири