“Аёллар дафтари”га рўйхатга киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари белгиланди.

Сирдарё туман ҳокимлигида ўтказилган семинарда  Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари  Эркин Бойниёзов,  Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси  ўринбосари  Адхам Каримов, туман ҳокими Ботиржон Мирзақулов , туман-шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари, корхона-ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Семинарда  2023 йилда “Аёллар дафтари”га рўйхатга киритилган 3831 нафар хотин-қизлар  рўйхати шакллантирилганлиги қайд этилди. Масъулларга  ҳар бир тоифа бўйича  манзилли ва амалий ёрдам  бериш  масалалари юзасидан  тушунтириш берилди. Шу жумладан,  1-тоифага киритилган хотин-қизларни  иш билан таъминлаш мақсадида тикувчилик , нонвойлик , қандолатчилик цехларини очиш ҳамда гулчилик билан шуғулланиш истагида бўлган аёлларга янги иш ўтринлари яратиш борасида кўрсатиладиган амалий ёрдам механизмлари тушунтирилди.