5

          Мирзаобод туманидаги “Navroz Total Textile” МЧЖ нинг  2023-2024 йилларда қурилиб, фойдаланишга топшириши режалаштирилган.  “Ип калава, тўқув ва трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган ушбу корхонада  500 нафардан ортиқ маҳаллий аҳоли иш билан таъминланади.

            Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларига қаратилаётган эътибор, яратилаётган қулайликлар иқтисодиётимизнинг ривожланишига йўл очмоқда.

   Вилоят божхона бошқармасининг “Гулистон” ТИФ божхона маскани Гулистон шаҳрида жойлашган. Мазкур маскан Гулистон шаҳри, Оқолтин, Гулистон ва Мирзаобод туманлари ҳудудларида фаолият кўрсатувчи 200 га яқин ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига божхона расмийлаштирувларини амалга оширишларида салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда. Ушбу корхоналар томонидан асосан ип-калава, трикотаж, шиша буюмлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Шунингдек, буғдой маҳсулотлари қайта ишланиб  хорижий давлатларга экспорт қилинади.

            Жумладан, Мирзаобод туманида жойлашган “Navroz Total Textile” МЧЖ нинг 2023-2024 йилларда қурилиб, ишга туширилиши мўлжалланган. Корхона “Ип калава, тўқув ва трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш” лойиҳаси асосида қурилмоқда.

            Ушбу корхона 5,2 гектар майдонга эга. Корхона ишга туширилса, йилига 9 минг тонна ип калава ишлаб чиқарилиб, хорижга экспорт қилинади.  500 нафардан ортиқ маҳаллий аҳоли иш билан таъминланади. Айтиш керакки, бугун тадбиркорларга барча соҳаларда кўрсатилаётган амалий ёрдамлар натижасида маҳаллий ишлаб чиқариш, экспорт кўрсаткичлари тобора юқорилаб бормоқда.  Бу эса юртимиз иқтисодиётининг янада ривожланишига ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилади.

                                                                       Умиджон АШУРОВ,

                                                            вилоят божхона бошқармаси

                                              “Гулистон” ТИФ божхона пости бош инспектори,