ХАТЛОВ МАХСУС ПЛАТФОРМА ОРҚАЛИ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ

Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Матбуот хизмати хабарига кўра  Сирдарё туманида жорий йилда 3831 нафар аёллар «Аёллар дафтари»га киритилади

7 январь куни «Дўстлик»  маҳалласида 1-сектор ҳудудида хатловни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳлар аъзоларига хатловни янги ишлаб чиқилган махсус платформа орқали ўтказиш бўйича тушунтириш берилди.

Шунингдек, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Шерали Ҳакимов ҳамда туман ҳокими ўринбосари Лола Собиржоновалар томонидан ҳар бир хотин-қизларнинг муаммоларини аниқлаш ва рўйхатни тўлиқ  шакллантириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.